Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Пресс-кофе” ўтказилди

22.08.18 | 0

Мақом ўзбек халқининг етакчи анъанавий мусиқаси ижодиётининг етакчи жанри бўлиб, у ўрта аср ва кейинги даврларда Марказий Осиё, умуман Шарқ ҳудудини ХIХ-ХХ асрларда ларзага солган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказган жонбахш куч сифатида намойиш этилган.

Шу муносабат билан миллий мақомимизни бутун дунёга тараннум этиш мақсадида Ҳурматли Юртбошимизнинг ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро Мақом санъати Анжумани ўтказилиши белгиланди.

Тайёргарлик жараёнларини оммага етказиш ва унинг тарғиботини кучайтириш мақсадида, бугун Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда Халқаро Мақом санъати Анжуманига бағишланган Пресс-кофе ўтказилди.

Унда 60 яқин журналистлар иштирок энди. Барча ОАВ вакиллари ўзини қизиқтирган  саволлар билан мурожаат этиб ҳамда Анжуманга тайёргарлик ишлари ва ўтказилиши юзасидан маълумотларга эга бўлишди.

Анжуман аввалида мақом санъатидан жонли куй ва наволар иштирокчиларга тақдим этилди.

Шунингдек, Ўзбек миллий мақом санъати марказининг раҳбари Сойиб Бегматов анжуманга хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган мақом ансамбллари, яккахон ижрочиларнинг муносибларини саралаш босқичлари қай тартибда ўтганлиги ва қандай жиҳатларга эътибор берилганлигини айтиб ўтди.

Бугунги кунда Маданият вазирлигига Анжуманда иштирок этиш учун 85 давлат мурожаат этди, шулардан 70 га яқини танлаб олинди, тадбирда 300дан ортиқ хорижий меҳмонлар келиши кутилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, 40 та хорижий оммавий ахборот воситалари Анжуманни тўғридан-тўғри ўз юртига жонли узатиш истагини билдирмоқда, бу ўз навбатида ноёб ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМНИНГ довруғини 40 та мамлакатга етказади.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари билан бир пиёла чой устида суҳбат ва фикр алмашилди.