Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Шаҳрисабзда Мақом маркази очилишига қизғин тайёргарлик

19.07.18 | 0

Шаҳрисабзда Мақом маркази очилишига қизғин тайёргарлик

Шаҳрисабзда Мақом маркази очилишига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган Б.Сайфуллаев шаҳарнинг тарихий обидалар жойлашган еридаги  Маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносини кўздан кечириб чиқди.

 

Мақом кўргазмаси учун ажратилган жой билан яқиндан танишаркан, бу борада ҳам керакли вазифалар топшириб, қилиниши зарур бўлган ишлар муҳокама қилинди, тавсиялар берилди.

Жумладан,  кўргазма зали ҳамда у ерда қўйилиши шарт бўлган  экспонатлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

Маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси реконструкция қилингандан сўнг тамомила янгича кўринишга эга бўлгани ва бу меҳнат самаралари  халқимизга ҳамда юртимизга ташриф буюрган барча меҳмонларга беминнат  хизмат кўрсатиши учун барча шарт-шароитлар яратилиши  борасида топшириқлар берилди.