Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Соз сеҳрига ошуфта диллар қувончи

19.07.18 | 0

 

“Мақом” ансамблларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъати-ни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Давла-тимиз раҳбарининг мақом санъатини янада ривожлантириш борасида Қорақалпоғистон Республика-си, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган намунавий мақом ансамблларини чолғу ас-боблари билан таъминлаш бўйича берган топшириқларига асосан бугун жуда кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан Тошкент шаҳрида ва ҳудудларда фаолият юритаётган намунавий “Мақом” ан-самблларини миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш ишлари ана шулар жумласидандир.

Яқинда Ўзбекистон Респуб­ликаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли жамоасига Президент совғаси бўлган миллий чолғу асбобларини топширди. Шу муноса-бат билан биз бу борада вилоятларда ҳам амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратишга қарор қилдик.