Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Сирдарёда талантли ёшлар танлаб олинди…

19.07.18 | 0

Президент Қарори эълон қи­лингандан сўнг Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошида лаёқатли талантлар танлаб олиниб, Мақомчилар ансамбли ташкил этилди. Жорий йил 21 июнь куни  Ўзбекистон халқ артисти Исроил-жон Ваҳобов ҳамда ўзбек миллий мақом санъати маркази раҳбари ўринбосари Мурод Холматов Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюришиб, Мақомчилар ансамблининг созандаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси бўлган ноёб чолғу асбоб­ларини, Маданият бошқармаси бошлиғи, мутахас-сислар ва “Сирдарё ҳақиқати” газетаси мухбирлари иштирокида тантанали равишда топшириб, уларга келгуси ишла-рида омад ва ижод йўлларида улкан зафарлар тиладилар.

Ҳозирги кунда янги ташкил этилган ушбу Мақомчилар ансамбли Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши режалашти-рилган “Халқаро мақом санъати анжумани”га тайёргарлик кўрмоқда.