Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Жиззах вилояти “Мақом” ансамблига Президент совғалари топширилди

19.07.18 | 0

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси мақом маркази раҳбари, мақомшунос олим Соибжон Бегматов Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Жиззах вилояти маданият бошқармаси қошида ташкил этилган “Мақом” ансамбли фаолияти билан танишди.

С.Бегматов “Мақом” ансамбли фаолияти билан танишар экан, жамоанинг келажакда амалга ошириши зарур бўлган бир қатор вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини, жумладан, жамоа ижросидаги “Сараҳбори бузрук” ва унинг тароналари ижросини тинглаб, ансамбл тўғрисида илиқ фикрлар билдирди.

Шундан сўнг, С.Бегматов республика ва вилоятларда мақом жамоаларини ташкил этиш ва керакли шарт-шароитларни яратиб бериш, уларга телевидения, радио эфирларида ўз чиқишлари учун имтиёзлар борлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шу билан бирга ансамблнинг маҳоратли ижроларини томоша қилиб, муҳтарам Президентимиз совғаси бўлган ўзбек миллий чолғулари тўпламини тантанали равишда топшириб, уларнинг келажакдаги ижодларига муваффақиятлар тилади.