Xalqaro maqom san'ati anjumani
6-10 sentyabr
Shaxrisabz, O'zbekiston
Batafsil

Андижонда “Халқаро мақом анжумани”га тайёргарлик жараёнлари

19.07.18 | 0

Андижон санъат коллежи, “Мерос” ансамбли ҳамда вилоят намунали мақом ансамбли хонанда, созанда ва раққосаларидан ташкил этилган “Андижон вилояти мақом ансамбли” 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро мақом санъати анжумани”да иштирок этиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ансамбль бадиий рахбари Равшанбек Хожиқулов. Тайёргарлик жараёнига устозлардан Бобуржон Юлдашев, Рустамжон Маматқулов, Рахимжон Ахмедов,  Адахамжон Абдулхаев, Тохиржон Мақсудовлар катта ёрдам беришмоқда.

Жараёнда “Бузрук” мақомидан “Сарахбори бузрук”, “Дугох” мақомидан “Сарахбори оромижон” ва “Оромижон”, “Бузрук” мақомидан “Рок” ва тароналари ижро этилмоқда.